21 Октябр 2024 йил 1139

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли” мавзусига бағишланди. Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакили Абдумурод Тилавов маъруза қилди. У ўз нутқида, ўзбек тили жонажон Ватанимизда яшаётган барча фуқароларимиз учун азиз ва қадрли тилга айланиши, унинг жозибадорлигини ошириш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этишимиз зарурлигини таъкидлаб ўтди. Зеро, тил – ўзлигимизни англаш рамзи, унга бўлган ҳурмат, халқимизга, унинг бетакрор маданияти ва тарихига ҳурматдир.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури ҳамда “Сайлов-2024” номли видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейида “Сиз тилни асрангиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу байрам тадбирига меҳмон сифатида ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг набираси Маҳзуна Қодирий ташриф буюрдилар.

Бир-биридан мазмунли саҳна кўринишлари ҳамда иқтидорли ўқувчиларнинг ифодали шеър ва қўшиқлар айтиши барчани бирдек қувонтирди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, ўқувчилар ушбу байрамдан ҳам маънавий ҳам маданий озуқа олишди.


Барча янгиликлар

Text to speech