Қонун устуворлиги ва хизмат интизомига риоя қилиш бўйича ходимлар билан йиғилиш ўтказилди

Бектемир туман ИИО ФМБ мажлислар залида ходимлар ўртасида хизмат интизоми бузилишини олдини олиш бўйича Кадрлар бошқармаси, Ўз хавфсизлик хизмати масъул раҳбардари ва Фахрийлар Кенгаши раиси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бектемир ИИО ФМБ шахсий таркиби, раҳбарияти ва ИИ бўлими бошлиқлари, тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари иштирок этиўди.
Йиғилиш давомида ходимлари ўртасидаги хизмат интизоми бузилиши бўйича 5 ойлик ҳисобот ўқиб эшиттирилди. Ҳисобот тахлилидан келиб чиқиб, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, хизмат интизомини бузиб келаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари шахсий таркиб ўртасида муҳокама қилинди. Шунингдек, республика ва пойтахт худудида содир бўлаётган ходимлар билан боғлиқ фавкулодда ҳодиса ва жиноятлардан шахсий таркибнинг хабардорлиги бўйича савол-жавоблар қилинди.
Йиғилиш якунида Бектемир туман ИИО ФМБ раҳбариятига билдирилган эътироз ва камсиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.