21 Январ 2025 йил 223

Олий маълумот олиш ёш авлодни гиёҳвандликка тобе бўлмаслигини кафолати бўла оладими?

Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.

Уларни олий таълимга қамраб олиш мақсадида Олий таълим муассасаларининг сони 211 тага етказилди. Ҳозирда ушбу ОТМларда 1,5 миллионга яқин ёшлар таҳсил олиб келмоқда. Бу кўрсаткич ўқувчиларни олий таълимдаги қамровини 38 % га етганлигини кўрсатади.
Талабаларнинг таълим олишлари учун давлат томонидан барча шароитлар яратиб берилган. Жумладан, замонавий ўқув мажмуалари, таълим кредитлари ва бошқа кўплаб имкониятлар мавжуд. Шунга қарамасдан ёшларимиз ўртасида турли психологик инқирозлар сабабли психофаол моддаларга ружу қўйиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Шу билан бирга, наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар сони тобора ортиб, 2019 йилда 5026 та, 2020 йилда 6032 та, 2021 йилда 7142 та, 2022 йилда 8681 та, 2023 йилда 10011 тани ташкил этган.

Статистик маълумотларга кўра, психофаол моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликка тортилган шахслар орасида ёшлар сони
74 фоизга, шу жумладан, талабалар сони 21 фоизга, мактаб ўқувчилари сони 6 баробарга ошган. Жумладан, 2023 йилда наркожиноятлар учун қўлга олинган 30 ёшгача бўлган шахсларнинг 97 нафарини ОТМлар талабалари ташкил қилган.

Шу сабабли, олий маълумотга эга бўлиш ёшлар шахсини шакллантириш ва уларда танқидий фикрлашни ривожлантиришда муҳим бўғин бўлиб қолаётганига қарамай, у ҳар қандай гиёҳвандликдан мутлақ ҳимояни кафолатламайди.

Бу фактни ўқувчи ва талабаларнинг яқинлари ҳамда ёшлар билан ишлайдиган ташкилот масъуллари ёдда тутишлари керак. Огоҳ бўлинг!

Барча янгиликлар

Text to speech