Ойлик доирасида Шайхонтоҳур туманида олиб борилган тарғибот тадбирлари тўғрисида
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари ташаббуси билан “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасида Шайхонтоҳур туман касб-ҳунар мактаби, Ренессанс таълим университети ҳамда 186-сонли мактабда “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзусида учрашувлар ўтказилди. Тадбирда талаба ёшлар, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчи-мураббийлар иштирок этди.
Учрашувда туман ИИО ФМБ масъул ходимлари сўзга чиқиб, ёшлар орасида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари ортаётганлиги сабабли улар томонидан жиноятлар содир этилаётганини, шунингдек, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, айрим ёшларнинг ушбу иллат таъсирида ўз келажагини барбод қилаётганлигини қайд этишди.
Тадбир якунида гиёҳвандликка қарши курашишни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, бу борада ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини янада ошириш, ушбу жиноятга қўл урган шахсларга эса, жазо муқаррарлигини қатъий таъминлаш лозимлиги қайд этилди.
Иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Бу каби тадбирлар пойтахтнинг барча туманларида ўтказилиб келинмоқда.