14 Феврал 2024 йил 1248

Оилаларда зўравонликни олдини олишга қаратилган янги лойиҳа

Тошкент шаҳар ИИББ Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан бирга “Зўравонликка йўл йўқ!” шиори остида туркум лойиҳа ва тадбирлар ўтказмоқда. Мазкур тадбирлар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворини ўзгартиришга қаратилган.

Куни кеча хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент шаҳар марказида янги лойиҳага старт берилди. Унда шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масъул ходимлари, Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Тошкент шаҳар ишлар бош бошқармаси, Соғликни сақлаш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси масъуллари ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар ва оила аъзолари иштирок этди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашига, мазкур лойиҳа тазйиқ ва зўравонликка учраган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдан иборат. Шу билан бирга, оила аъзоларига психологик, тиббий, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилади. бундан ташқари, лойиҳа давомида зўравонлик содир этган шахсларни тузатиш дастуридан ўтказиш, уларнинг хулқ-атворини ўзгартириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Тадбирдан давомида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди ҳамда сайёр қабул ташкиллаштирилди.



Барча янгиликлар

Text to speech