5 Ноябр 2024 йил 966

Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Шароф Рашидов хотирасига бағишланган хотира кечаси ўтказилди

Юнусобод тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов хотирасига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди. “Янгиланаётган Ўзбекистонда, инсон азиз хотира муқаддас” шиори остида ўтказилган кеча Шароф Рашидовнинг “бюсти” ўрнатилган хиёбонда бўлиб ўтди.


Тадбирда туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Абдумажид Шермухамедов ва ИИО ходимлари, Ички ишлар вазирлигига қарашли ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари, ИИВ Академияси курсантлари, Жамоат хавфсизлиги университети тингловчилари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.


Хотира кечасида сўзга чиққанлар Ўзбекистон тарихини миллий руҳ билан яратишда тарихда ёрқин изини қолдирган буюк шахсларнинг ҳаёт фаолиятини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Чунки уларнинг тарихи ёшларимизга ибрат бўлади. Яқин тарихимизда ибрат бўладиган шахслардан бири - қарийб чорак аср давомида Ўзбекистонни бошқарган буюк давлат арбоби ва таниқли ёзувчи Шароф Рашидов ана шундай тарихий шахслардан эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Барча янгиликлар

Text to speech