2 Август 2024 йил 1687

Юнусобод тумани 3-секторининг ёшлар билан олиб бораётган ишлари

Юнусобод тумани 3-сектор ҳудудидаги 16 маҳаллаларда 11 мингдан ортиқ ёшлар яшайди. Ҳар бир ёшни бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, таълим олиши ва касб-ҳунарга ўрганиши юзасидан секторда мақсадли ишлар олиб борилмоқда.


Ёшлар хатловдан ўтказилиб, қандай муаммолари борлиги аниқланди ва масъуллар томонидан уларнинг муаммолари ҳал этилади.


Жорий йилнинг бошидан 3-сектор раҳбари полковник Абдумажид Шермуҳамедов томонидан сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар билан 28 маротаба учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда жами 122 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 91 таси ҳал этилган, 28 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлиб, қолган 3 таси ҳал қилиш жараёнида.


Яқинда туман 3-секторига бириктирилган Қашқар маҳалласида навбатдаги ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашув давомида сектор раҳбари А. Шермуҳамедов ёшларнинг муаммо ва истакларини тинглади. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, хориждаги 3 нафар ёшлар билан ижтимоий тармоқ орқали суҳбатлашилиб, уларнинг муаммолари тингланди.


Бу каби ўрганишлар барча туманларда давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech