15 Июн 2024 йил 1680

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўтказган фуқаролар қабулида бир қанча масалалар жойида ҳал этилди

Маълумки, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва масъул ходимлари ўзининг асосий фаолияти билан бирга доимий тарзда фуқаролар мурожаати билан ҳам ишлаб келади. Шу жумладан, жойлардаги аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш юзасидан амалий ҳаракатларни олиб бормоқда.


Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди


Қабул давомида бош бошқарма бошлиғи 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари, муаммоларини тинглаб, аризаларини қабул қилди.


Мурожаатларда асосан терговга қадар текширув ва жиноят ишлар доирасидаги, ММИ ва КБТХ га тааллуқли масалалар кўтарилди.


Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқишнинг аниқ муддатлари белгиланди. Шу ернинг ўзида бир қатор мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech