20 Май 2024 йил 1768

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Музейлар – мозийдан сўзлар” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон тарихи давлат музейи вакили тарих фанлари доктори Алишер Исмоилов маъруза қилди. У ўз нутқида, айнан музейлар одамларнинг маданий, тарихий, илм-фан, халқ анъаналари, турмуш тарзи ёдгорликлари, санъат асарлари билан яқиндан танишишга ёрдам беришини, музейлар нафақат тарбиявий аҳамиятга, балки ёш авлодни ватанпарварлик, буюк аждодлари билан фахрланиш руҳида тарбиялашга ҳам фаол ҳисса қўшишини, шу билан бирга турли хил коллекцияларга эга кўплаб музейларнинг мавжудлиги Ўзбекистон ижтимоий-маданий тараққиётининг ўзига хос хусусиятларини акс эттиришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech