Муҳтарама онахонлар! Азиз опа-сингиллар! Ички ишларнинг фидойи фахрий ходималари!
Сизларни ўз номим ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби номидан баҳор байрами – 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. Эртанги кунимиз таянчи, эзгу орзу-ниятларимизни амалга оширувчи Янги Ўзбекистоннинг ёш авлодини баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда сизнинг ўрнингиз беқиёс. Шу билан бирга, биз билан елкама-елка хизмат олиб боришингиз, пойтахтимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишдаги хизматларингиз юксак эътирофга лойиқ. Биз ўзларининг фидокорона меҳнати, илм-фан, давлат, жамоат ишларида эришган улкан ютуқлари, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган аёлларимиз билан фахрланамиз. Ушбу янгиланиш, уйғониш палласида сизларга юксак ҳурмат ва чуқур эҳтиромимизни билдирамиз. Ҳаётимизнинг кўрки ва файзи, оиламиз тинчлиги, меҳр-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлмиш Сиз азизларга узоқ умр, мустаҳкам ва гўзал соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик, фаровонлик тилайман. Ризқу насибаларингиз зиёда, аёллик бахти ва баҳорий кайфият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
Ҳурмат ва эҳтиром билан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Р.Султанходжаев