20 Январ 2025 йил 390

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Мобиллашиб бораётган тафаккур” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети вакили доцент Раҳмон Қўчқор маъруза қилди. У ўз нутқида, мамлакатимизда Интернет тармоғини миллий маълумотлар билан тўлдириш ҳам бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб турганлигини, асосий эътиборни ёшларда ахборот олиш маданиятини шакллантиришга қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги видеоролик ҳамда спектакль намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech