9 Феврал 2024 йил 1317

Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича дастлабки маълумот

Жорий йилнинг 08 февраль куни тахминан соат 15:45 ларда Миробод тумани Нукус - Миробод кўчалари кесишган чорраҳасида 1979 йилда туғилган В.K. бошқарувида бўлган KIA русумли автомашина;

1959 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашина;

2003 йилда туғилган А.И. бошқарувида бўлган ZEEKR русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида KIA, Matiz, ҳайдовчилари вa ZEEKR русумли автомашинасининг ҳайдовчиси вa йўловчиси (2003 йилда туғилган М.Б.) шифохонага олиб борилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech