21 Июл 2024 йил 1462

Мебель ясаб беришни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахслар фирибгарликда гумонланмоқда

Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБга 40 ёшли Акмал К. ариза билан мурожаат қилиб, 2023 йил 19 декабрь куни 38 ёшли Музаффар Р. ва 29 ёшли Абдурасул К. лар буюртма асосида мебель ясашни ваъда қилишди. Ўз хизматлари учун 14 500 АҚШ доллари олган ёлғончи усталар  ваъдасини бажармаган. Эркаклар пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, мебель ясашга фақат ишончли усталардан буюртма қилишни ва фақат тайёр маҳсулот олганингиздан сўнг пулини тўлашни тавсия қиламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech