31 Май 2024 йил 1483

Маълумот

Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан режадан ташқари техник ишлар олиб борилаётганлиги туфайли, Тошкент шаҳри ҳудудидаги объектлар бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда. Натижада, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда туман ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан, “Паспорт-виза” ҳамда “E-меҳмон” автоматлаштирилган ахборот тизимларида доимий яшаш манзили ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ишларини амалга оширишда узулишлар вужудга келганини маълум қиламиз. Ноқулайликлар учун  узр сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech