11 Май 2024 йил 1468

Махсус ўқув курсининг навбатдаги босқичи якунланди

Пойтахт ҳудудида яшовчи профилактик ҳисобга олинган  15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, келгусида республикамиз  равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, комил инсонлар бўлиб етишишига қаратилган дастур бўйича ўтказилган  тадбирнинг 2024 йилдаги 2-босқичи ўз ниҳоясига етди.


Мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида  ишлаб чиқилган Қўшма дастурнинг ижросини таъминлаш борасида бир ой давомида жалб этилган 30 нафар иштирокчилар учун Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бир қатор тадбирлар ўтказилди.


Куни кеча бўлиб ўтган ёпилиш маросимида Тошкент шаҳар прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳар мактабгача таълим ва мактаб таълими, шаҳар Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармалари раҳбарияти ҳамда Марказ тарбияланувчиларининг ота-оналари иштирок этишди. Тадбирда амалга оширилган ишларнинг  самараси  қайд этилиб, тарбияланувчиларда кузатилган руҳий, маънавий, жисмоний ўзгаришларга урғу берилди.


Ушбу қўшма дастур асосида ўтказилган 2-босқич якуний тадбири сўнгида фаол иштирок этган ҳамкор ташкилот мутасадди раҳбар ходимларининг меҳнатлари эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги, Ички ишлар, Мудофаа вазирлиги, “Ватан фахрийлар фонди” томонидан медаль ва кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.


Тадбирда иштирок этган вояга етмаган ёшларга Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва ҳомийлар томонидан эсдалик совғаси сифатида спорт кийим-бошлари, анжомлари ҳамда яшаш ҳудудларидаги спорт мактабларида бепул шуғулланишлари учун сертификатлар тақдим этилди.


Бу каби тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, келажакда юртига содиқ фарзандларни шакллантиришга хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech