6 Август 2024 йил 1587

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Маҳалла – қадриятлар маскани” мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети вакили психология фанлари доктори, профессор Феруза Акрамова маъруза қилди. У ўз нутқида, маҳалла – тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик, ҳамжиҳатлик, маърифат, миллий қадриятлар, анъана ҳамда урф-одатлар шаклланган маскан ҳисобланишини, азалдан бу масканда кексаларга ҳурмат-у ёшларга иззат, муҳтожларга мурувват кўрсатиш каби кўплаб ибратли миллий ва диний қадриятлар ҳукмрон бўлиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури ҳамда “Сайлов-2024” номли видеоролик намойиш этилди.



Барча янгиликлар

Text to speech