Пойтахт туманлари ички ишлар органлари тизимларида Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича қабул қилган қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда. Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғига бириктирилган “Баркамол” маҳалла ҳудудида қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Бошқарув сервис компанияси мутасаддилари иштирокида қўшимча равишда видеокузатув камералари ўрнатиш масалалари ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган низоли, ичкиликка ружу қўйган, нотинч ҳисобланган 6 та оила хонадонларига “Қўриқлаш” хизмати томонидан “ташвиш тугмалари” ўрнатилди. Шунингдек, қарор ижроси давомида туман ишчи гуруҳи томонидан ҳудудда жойлашган “Авиасозлар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли уйлар ўрганилди. “Авиасозлар-3” даҳасида жойлашган 16-а уйнинг кириш йўлакларига “ташвиш тугмалари”, ён-атрофига кузатув камералари ва кириш эшикларига “домофон” ўрнатилди. Бу каби ишлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом эттирилмоқда.