3 Феврал 2024 йил 1770

Лицейда уч авлод вакиллари учрашди

Ички ишлар вазирлигига қарашли 1-сонли Тошкент академик лицейда соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар, кўп йиллик тажрибага эга бўлган Тошкент шаҳар ИИББ малакали ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Муроджон Каримов, бош бошқарманинг ММИ ва КБТ хизмати масъул ходимлари ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этди.

Учрашувда катта ҳаёт тажрибасига эга фахрийлар бўлажак юрт посбонларига зарур тавсия ва маслаҳатлар беришди. Ватанга муҳаббат, касбга садоқат, устозларга ҳурмат, ҳалоллик ва поклик тушунчалари ҳақида сўз юритишди.

Бир сўз билан айтганда, тадбир давомида устозлар томонидан айтилган ҳар бир ўгит ёшларга бир олам маънавий озуқа берди.

Барча янгиликлар

Text to speech