13 Август 2024 йил 1860

Яккасарой тумани 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жойларда ўтаётган раҳбар ва ёшлар учрашувлари ёшларимизнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда.


Яқинда Яккасарой тумани Конституция маҳалласида туман ИИО ФМБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари подполковник Алишер Муродов иштирокида ёшларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилди. Учрашувда 28 нафар ёшлар иштирок этди. Бунда асосан ёшлар бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш каби бир қатор масалаларга қонуний ечим топиш чоралари кўрилди.


Масалан, Юнус Ражабий маҳалласида яшовчи 25 ёшли Азизбек Бакиров суҳбат чоғида ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари ва маҳалла хоким ёрдамчисига кўрсатма берди.


Бундан ташқари учрашув давомида 3-сектор раҳбари Ракатбоши маҳалласида яшовчи фуқаро 23 ёшли М. А. билан суҳбат олиб борганда, унинг ёш оиласи нотинчлиги, ажрим ёқасида эканлиги бўйича мурожаат қилди. Фуқаронинг турмуш ўртоғи Ю. А. билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, оила яраштирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech