29 Август 2024 йил 1964

Канализация қопқоқлари ўғирлиги ҳолатлари бўйича текширув ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан пойтахтда содир этилаётган жиноятларни фош этиш ва олдини олиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги пайтларда пойтахтимизда кузатилаётган канализация қопқоқларини ўғирланиши ҳолатлари ҳам ИИББ ходимлари диққат эътиборидан четда қолмади.

Бу тоифадаги жиноятларни фош қилиш мақсадида ҳар бир ҳолат текширилмоқда. Жумладан, пойтахт ҳудудидаги металлолом қабул қилиш шахобчаларида ўрганишлар ўтказилди. Натижада бир нечта шахобчаларда металлалом орасида канализация қопқоқлари борлиги аниқланди ва улар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз канализация қопқоқлари ўғирланиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз дарҳол 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.


Барча янгиликлар

Text to speech