18 Май 2024 йил 1989

Жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди

Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жиноят содир этган бир гуруҳ шахслар ушланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўзғатилиб тергов қилинган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

1. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 24 апрель кунидаги ҳукмига кўра 1985 йилда туғилган Файзиев Алибек Шахруллоевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан айбли деб  топилган. Суд томонидан унга нисбатан ўн икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг 14 май кунидаги ҳукмига кўра,  1990 йилда туғилган Амонов Олимжон Шухратович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб  топилган. Суд томонидан унга нисбатан тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Барча янгиликлар

Text to speech