25 Июл 2024 йил 865

Иштаҳаси “карнай” ишчи

Кимдир сизни  ишга олган бўлса, демак у сизга ишонч билдирган бўлади. Инсон ҳалол маошга оила, рўзғорини тебратиш, ҳаётини яхшилаш, ўзи, яқинларига яшаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ишга киради. Аммо Зиёдулланинг бу борада фикри тамоман бошқача экан. У авиачипталарни  сотиш билан шуғулланувчи Қодиржонга тегишли хусусий корхонада  иш бошлади. Корхонага тегишли пулларни ўзиники хаёл қилдими, 2024 йилнинг  март-апрель ойларида  119.780.000 сўмлик бўлган авиачипталарни сотиб,  кассага кирим қилиш ўрнига ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборди.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Зиёдуллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилди.

Барча янгиликлар

Text to speech