Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ва Миллий гвардия хизматчилари таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган ўсимлик етиштирилиши фактини аниқлашди

Тошкент шаҳар ИИББ ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходималари ижтимоий кўмак ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлашга қаратилган ишларни давом эттирмоқдалар. Улар мунтазам равишда кам таъминланган оилалардан, ёлғиз кексалардан, ногирон киши бўлган оилалардан хабар олиб, уларга ёрдам кўрсатмоқдалар. Хабар олиш вақтида қонунбузарлик фактлари ҳам аниқланадиган ҳолатлар учраб туради.

            Шу кунларда Учтепа тумани ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инпсекторлари ва профилактика инспектори Миллий гвардияда хизмат қилувчи ҳамкасблари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда карантин даврида оғир шароитда қолган “Бешқайрағоч” маҳалласидаги оиаладан хабар олишди. Уй шароитлари ўрганилиши давомида, ИИББ ходимлари ва Миллий гвардия ходималари томорқа майдонида 2 туп ҳинд коноплясини аниқлашди. Ходимлар холислар иштирокида уйни текшириб, уй эгаси 45 ёшли Лутфулло Б. билан якка суҳбат ўтказишгач, у ўсимликни шахсий мақсадда етиштиришини аниқлашди. Ушбу факт бўйича тўпланган маълумотлар Учтепа тумани ИИО ФМБга қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилди.