29 Октябр 2024 йил 1388

ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари учун турли хил учрашувлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўз ҳаётини ҳуқуқ-тартибот органлари касби билан боғлашга тайёр бўлишга қаратилган мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ерда ички ишлар органларининг соҳавий бўлинмлари ходимлари ва раҳбарлари, турли вазирлик ва идоралар вакиллари, таниқли инсонлар, актёр ва спортчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда.

Яқинда таълим муассасасида яна бир тарбиявий ва касб-ҳунарга йўналтирувчи тадбир бўлиб ўтди, унда Яшнобод тумани судьяси M.Mатчанов иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида лицей ўқувчилари судларнинг бугунги кундаги фаолияти, уларнинг иш шароитлари, шунингдек, судьялик касби ва ушбу лавозим билан боғлиқ масъулият даражаси билан яқиндан таништирилди.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Ёшлар масалалари бўйича катта инспектори ўқувчилар билан учрашиб, ИИО ходими касби хизмат вазифаларини намунали бажариш, максимал фидойиликни талаб этишини таъкидлади. Лицей ўқувчилари тўғри танлов қилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сафига қўшилиши, мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Бундан ташқари, лицейда халқаро тоифадаги спорт устаси, икки карра олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, "Ўзбекистон ифтихори" Баҳодир Жалолов ҳамда академик лицей ўқувчилари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар, ёшлар учун соғлом жисмоний ва маънавий муҳит яратишнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 Жамоат хавфсизлигини таъминлашга ўзини бағишлаш иштиёқи билан тўлган лицей ўқувчилари кўплаб саволларига жавоб олдилар.


Барча янгиликлар

Text to speech