3 Март 2024 йил 1092

ИИО ходимларининг саъй-ҳаракати билан гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олди олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигидаги гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишида тезкор тадбирлар давом этмоқда. Жумладан,

Жорий йилнинг жорий йилнинг 24 февраль куни Миробод туманида ўзини шубҳали тутган 1991 йилда туғилган Корниенко Георгий Валерьевич тўхтатилиб холислар иштирокида текширилганда, ёнидан 21 дона ўрамдаги “гашиш” ва “Мефедрон” гиёҳвандлик воситалари борилиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, 28 февраль куни тахминан соат 22.20 ларда Янгиҳаёт туманида ўзини шубҳали тутган 2001 йилда туғилган Илёсов Самандар Рустам ўғли ва 2001 йилда туғилган Бахтиёров Жамшидбек Шерзод ўғли тўхтатиб, холислар иштирокида текширилганда, ёнидан 2 дона ўрамда бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Шунингдек, текширув жараёнида ушбу фуқаролар яна бир нечта жойда гиёҳвандлик воситаларини яширишганлигини маълум қилишган ва холислар иштирокида жами 18 дона яширилган гиёҳвандилк воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда, тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларнинг ноқонуний гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлиги, гиёҳвандлик воситаларини яширганлиги ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд яқин орадаги ИИБга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech