26 Март 2024 йил 915

Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси енгил атлетика бўйича биринчиликни қўлга киритди

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан пойтахт ички ишлар органлари ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини мунтазам равишда ошириб борилишига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, яқинда Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган режага асосан Яккасарой тумани спорт мажмуасида спортнинг “Енгил атлетика” тури бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мазкур мусобақада жамоалар 100 метр, 200 метр, 400 метр, 800 метр, 1000 метр ҳамда 3000 метр масофаларга югуриш, узунликка сакраш бўйича ўзаро беллашдилар.

Умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси, 2-ўринни Тошкент шаҳар ФВВ бошқармаси терма жамоаси ва 3-ўринни Тошкент шаҳар Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси терма жамоаси эгаллади. Мусобақа ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Барча янгиликлар

Text to speech