7 Март 2024 йил 842

Тошкент шаҳар ИИББ аёл волейболчилари ғалабага бўлган иродасини намойиш этишди!

Ички ишлар органлари тизимида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни оммалаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ўтказиб борилади. 8 март байрами арафасида Республика ИИВ тизимидаги бўлинмаларнинг аёл ходимларидан иборат жамоалари ўртасида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Тошкент шаҳар ИИББ, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари вакилларидан иборат 8 та жамоа иштирок этди. Ўйинлар Қизғин, ғалаба учун муросасиз кураш руҳида ўтди. Волейболчилар ажойиб техника, реакция тезлиги ва чаққонликларини намойиш этдилар.

Мусобақа якунларига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ аёл волейболчилари фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар кубок, диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Барча янгиликлар

Text to speech