8 Май 2024 йил 1402

Ходимлар тунги хизматга шай

 Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари пойтахтимиз хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида туну кун хизмат олиб бормоқда.


Тунги хизматга жалб қилинган ходимларнинг шайлигини текшириш, улар билан хизмат олди йўриқномасини ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи олдида йиғилиш ўтказилди.


 Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов бошчилигида ўтказилган йўриқномада прокуратура масъуллари ҳам иштирок этди.


Йўриқномада генерал-майор А.Ташпулатов сўзга чиқиб, ходимлар хизматни ҳушёрлик билан олиб бориши, ҳар қандай шубҳали шахслар ва буюмларга эътиборли бўлиши, аниқланган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар бўйича зудлик билан қонуний чора кўриши кераклигини таъкидлади. Шунингдек сўзга чиққан Бош бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси Муроджон Каримов ички ишлар ходимлари халқ хизматчиси эканлигини, қонунларга қатъий риоя қилиши ва бошқа фуқароларга намуна бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.     


Йўриқномадан сўнг барча ходимлар хизматни ўташ учун ўз йўналишлари бўйича ишга жалб этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech