“Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасида Миробод туманида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Тошкент давлат транспорт университети талабалари билан "Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш, психотроп дори воситаларини истеъмол қилиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Миробод тумани ИИО ФМБ ҳамда туман прокуратураси раҳбарияти, масъул ходимлар, таълим муассасасининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан иштирокчиларга таркибида гиёҳванд модда бўлган воситаларнинг зарари, кейинги пайтда ёшлар ўртасида учраётган гиёҳвандлик шакллари тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди. Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига талабалар ўртасида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
Бу каби тадбирлар пойтахтнинг барча туманларида ўтказилиб келинмоқда.