28 Сентябр 2024 йил 1138

Хавфсиз Ҳаракат лойиҳаси Jolbors фестивалида тўртта мукофотга сазовор бўлди

Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Тошкент шаҳар ИИББ GROSS суғурта компанияси билан ҳамкорликда ҳайдовчиларнинг хабардорлигини ошириш, светофор ва тезлик меъёрларига риоя қилишни тарғиб қилиш ҳамда пойтахтда йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга қаратилган Хавфсиз Ҳаракат   ижтимоий лойиҳасини ишга туширган эди.

Ушбу лойиҳа 22 сентябрь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Jolbors Марказий Осиё коммуникациялар фестивалида тўртта мукофотга сазовор бўлгани қувонарлидир. Jolbors Festival Марказий Осиёдаги етакчи реклама фестивалларидан бири бўлиб, ҳар йили МДҲ давлатларидан ижодий соҳа вакилларини бирлаштиради.

Лойиҳа «Маркетинг» йўналишида "Тажриба ва брендни фаоллаштириш" номинациясида олтин, "Матбуот ва ташқи реклама" ҳамда «Медиа» йўналишларида «Ғоялар» ва "Босма материаллардан ижодий фойдаланиш" номинацияларида кумуш, «Стратегия» йўналишида бронза медалларига сазовор бўлди.

Хавфсиз Ҳаракат лойиҳаси доирасида катталар ва болаларни пиёда йўлларда янада кўзга ташланадиган қилувчи нур қайтарувчи элементли шоппер сумкалар ишлаб чиқилди. Тошкент шаҳар ИИББ GROSS суғурта компанияси, Uzum жамоаси, ва Vazari маркетинг агентлиги мактаб ўқувчилари учун бир қатор тадбирлар ўтказиб, уларга йўлларда юриш қоидаларини тушунтирди ҳамда пиёдалар ўтиш жойи белгиси туширилган сумкаларни совға қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз Ҳаракат   ижтимоий лойиҳасининг ташкилотчиси бўлиб, ташаббусни қизғин қўллаб-қувватлади. Ушбу ҳамкорлик Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тадбирларида ўзаро ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Барча янгиликлар

Text to speech