2 Октябр 2024 йил 930

Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида ўқув муассасаларида учрашувлар ўтказилмоқда

Бектемир тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан  И.М.Губкин номли Россия давлат нефть ва газ университети филиали қошидаги ихтисослашган академик лицейда Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда лицей ўқувчилари ва ўқитувчилар иштирок этди.

Ходимлар талабаларни гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қўлланиладиган қонуний чоралар билан таништирди. Улар қонунга риоя қилиш, гиёҳвандлик билан боғлиқ оқибатлардан хабардор бўлиш муҳимлигини таъкидладилар.

Бектемир тумани наркология маркази шифокори ҳам маъруза ўқиб, гиёҳванд моддаларнинг инсон организмига салбий таъсири ҳақида гапирди. Мутахассис саломатлик ва психо-эмоционал ҳолат билан боғлиқ асосий жиҳатларни таъкидлади.

Тадбир сўнгида талабаларга “Гиёҳвандликсиз порлоқ келажак сари” шиори остида таълим-тарбия олиш зарурлиги эслатилиб, уларни гиёҳвандликка қарши курашиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда фаол иштирок этишга чақирилди.


Барча янгиликлар

Text to speech