24 Май 2024 йил 1702

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш фактларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида самарали ишларни давом эттирмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 6 май куни Бектемир туманидаги «Шарқ» ЙПХ масканида «Lacetti» русумли, давлат рақам белгиси 40 250 UAA автомашинаси тўхтатилган. Мазкур автомашина йўловчиси 34 ёшли Жасур Х. холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан 84,13 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech