3 Август 2024 йил 1758

Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф тарзда сақлаш билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 26 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга тунги соат бирларда кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида шовқин-сурон бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига ИИБ ходимлари етиб келганида, хонадонда 28 ёшли Мафтуна А. ва 27 ёшли Суқротбек М. борлиги аниқланган. Ходимларни кўриб, улар ўзини шубҳали тутиб, саволларга тушунарсиз жавоб беришган. Холислар иштирокида хонадон текширилганида, ётоқхонадаги шкафдан Суқротга тегишли жами оғирлиги 59,92 гр “гашиш” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Ушбу гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган ва тегишли ҳужжатлар билан терговга тақдим этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 


Барча янгиликлар

Text to speech