10 Март 2025 йил 521

Футбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” давом этмоқда

Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг учинчи (чорак, ярим ва финал баҳслари) босқичига старт берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ўрин олган “Б-гуруҳи” дан ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда Жиззах вилояти ИИБ терма жамоалари ўзаро майдонда куч синашиши маълум бўлди.

Тошкент шаҳар Ички ИИББ терма жамоаси 9 март куни Жиззах вилояти ИИБ терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, 10 март куни вакилларимиз Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ҳамда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Терма жамоамиз вакиллари 11 март куни ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги терма жамоасига қарши майдонга тушади. Вакилларимизга Тошкент шаҳар ИИББнинг шахсий таркиби номидан мувафақият тилаймиз.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: