4 Сентябр 2023 йил 1995

Фидойи меҳнатнинг муносиб эътирофи: Тошкент шаҳар ИИББда мукофотлар ўз эгаларига топширилди

Бугун юртга ободлик, тараққиёт ва инсонга қадр берган мустақиллигимизнинг 32 йиллигини кенг нишонламоқдамиз. Мустақиллик - юртни, миллатни бирлаштирадиган ягона куч, кўп миллатли халқимизнинг иродаси, унинг ҳуррият ҳақидаги азалий орзуларидир.

Байрам муносабати билан “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида Тошкент шаҳар ИИББда тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат пайтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила-аъзолари, бўлинма ва тизимларнинг шахсий таркиби иштирок этди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов шахсий таркибни байрам билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, хизматда муваффақиятлар, тинчлик ва осойишталикни тилади.

Бош бошқарма бошлиғи ўз нутқида Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” эзгу ғояга асосланган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда шаҳар ички ишлар органлари ходимлари давлат ва жамиятнинг мустаҳкам таянчи бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Тадбир давомида «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан рағбатлантирилган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари табрикланди. Шу билан бирга хизмат пайтида ижобий натижаларга эришган ходимларга кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Тадбир давомида навбатдан ташқари унвон ҳамда ижтимоий ҳимоя тизими асосида уй учун бошланғич тўловга субсидия топширилди.

Тадбир байрам концерти билан давом этди. Меҳмонлар учун ИИББ ҳудудий бўлинмаларининг иқтидорли ходимлари томонидан бадиий чиқишлар тақдим этилди. Ватанимизни, мустақиллигимизни улуғловчи куй-қўшиқлар барчага яхши кайфият бағишлади.



Барча янгиликлар

Text to speech