5 Июн 2024 йил 935

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Эксперт-криминалистика маркази Махсус тадқиқотлар бўлимига “Кимё” мутахассислиги бўйича малакага эга бўлган фуқаролардан катта эксперт сифатида мутахассис ёки техник ишчи этиб шартнома асосида ишга жалб этиш мақсадида танлов эълон қилади.

1. Танлов шартлари:

— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши.

— Тошкент шаҳрида яшаш жойига эга бўлиши.

— Кимё мутахассислиги бўйича олий маълумотли, кимё мутахассислиги бўйича билим, кўникма ва малакага эга бўлиши. 

— Эксперт-криминалистика соҳасида малакага эгалиги “мустақил кимё экспертиза ёзиш ҳуқуқига эга бўлганлиги тўғрисида гувоҳнома”га эга бўлиши. 

— Соғлиги бўйича мутахассис сифатида фаолият олиб боришда чекловлар бўлмаслиги.

— Ҳуқуқбузарликлар содир қилмаган бўлиши лозим.

2. Мутахассис ёки техник ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори, иш вақти, асосий вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари ўрнатилган тартибда икки томонлама тузиладиган шартномада белгиланади.

3. Номзодлар 2024 йил 06 июнь кунига қадар иш кунлари соат 09:00дан 17:00 гача Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМга мурожаат қилиши лозим.

Мурожаат учун телефон:   

71-206-42-16

71-206-42-14

Барча янгиликлар

Text to speech