9 Август 2023 йил 765

Э Ъ Л О Н !

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизматида мавжуд бўш сафдорлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори талабларига мувофиқ ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган эркак номзодлар учун танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган (эркак) шахслар 2023 йилнинг 16-18 август кунлари соат 09:00дан 18:00гача Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этишлари мумкин:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (ID карта);

2. Ҳарбий гувоҳнома;

3. Олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом) ёки олий таълим муассасасида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётганлиги ҳақида маълумотнома ёҳуд профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчисининг рухсатномаси.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

— олий маълумотли эга ёхуд олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган бўлиши;

— идоравий (ИИВнинг) академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига ўрта, ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши;

— ёши 30 дан ошмаган бўлиши;

— бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;

— номзодлар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши лозим.

Белгиланган муддатдан (16-18 август) олдин ёки кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уй.

Барча янгиликлар

Text to speech