21 Июл 2024 йил 1601

Электросамокат ўғрилиги бўйича жиноят иши қўзғатилди

Юнусобод тумани ИИО ФМБга мазкур туманда яшовчи 32 ёшли фуқаро Елена (исмлар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилди. Фуқаро  хабарига кўра, жорий йилнинг 13 июль куни номаълум шахс, кўп қаватли уйнинг йўлагида қаровсиз қолдирилган 400 АҚШ долларлик электросамокатни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи 19 ёшли Асадбек Р. шахси аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Буюмларингизни қаровсиз қолдирманг!

Барча янгиликлар

Text to speech