3 Октябр 2024 йил 960

Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди

Бугунги кунда гиёҳвандлик бизнинг давримизнинг глобал муаммоларидан бири ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ушбу иллатга қарши курашиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, афсуски уларнинг қурбонлари кўпинча ёшлардир. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан бу йўналишда муайян ишлар олиб борилмоқда.


Куни кеча Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Гиёҳвандлик умр заволи” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳамда ИИВ Академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.


Маърузачилар нега гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик кераклиги, аянчли оқибатларга олиб келадиган моддаларнинг ноқонуний айланиши қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида гапириб беришди. “Гиёҳвандликка ружу қўйган” тенгдошларининг тақдири қандай кечгани ҳақида мисоллар келтирилди, гиёҳвандлик воситаларини сотиш, сақлаш ёки контрабанда қилиш учун узоқ муддатга ҳукм қилинган шахслар ҳақида сўзлаб берилди.


Тадбирда иштирокчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволлар билан мурожаат қилишди.


Худди шундай тадбир Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ҳамда тумандаги мактабларда ҳам ўтказилиб, туман ИИО ФМБ ходимлари ўқувчиларга гиёҳвандлик ва кучли таъсир этувчи воситаларнинг ёшлар саломатлиги ва келажагига салбий таъсири ҳақида сўзлаб берди.

Барча янгиликлар

Text to speech