16 Феврал 2024 йил 1365

Эксперт-криминалистлар лицей ўқувчилари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари учун пойтахт ИИББ соҳавий бўлинмалар ходимлари билан мунтазам равишда учрашув ва амалий машғулотлар ташкил этилади. Яқинда лицей ўқувчилари ИИББ ЭКМ ходимлари билан учрашди.

Малакали мутахассислар ички ишлар органларида экспертларнинг жиноятларни фош этишда тутган ўрни, "иссиқ изи"дан очиш учун кечиктириб бўлмас тезкор ва тергов ҳаракатлари доирасида фойдаланиладиган криминалистик жиҳозларнинг хусусиятлари, улардан фойдаланиш асослари, тактик ҳамда техник хусусиятлари тўғрисида атрофлича маълумот беришди.

Тадбир доирасида соҳада қўлланадиган асбоб-анжомлар, замонавий қурилмалар ва компьютер дастурлари кўргазма тарзида намойиш қилинди. Учрашувда лицей ўқувчиларига ҳодиса жойларини кўздан кечириш учун зарур бўлган энг замонавий техника билан жиҳозланган кўчма эксперт-криминалистика лабораторияси намойиш этилди.


Барча янгиликлар

Text to speech