28 Август 2023 йил 2249

Давлат мукофоти билан табриклаймиз!

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотлансин:  

«Дўстлик» ордени билан

Пак Станислав Юрьевич - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Эксперт криминалистика маркази бошлиғи

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Таймуратова Гулчехра Амоновна - Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 

25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан, мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва кенг оммалаштириш, юртимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган катта ҳиссаси, спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азму шижоати ва юксак маҳорати билан нуфузли мусобақаларда улкан натижаларга эришиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, миллий, умумбашарий қадриятлар руҳида етук ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун мукофотлансин: 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан, 

лейтенант Халоқов Абдумалик Анвар ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент шаҳар ИИББ ходими. 

Юксак мукофот билан ҳамкасбларимизни бутун шахсий таркиб номидан табриклаймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech