17 Апрел 2024 йил 902

Бир гуруҳ ёшлар Тошкент шаҳар ИИББ “Шон-Шараф” музейига ташриф буюрди

Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ патруль-пост хизмати бригадаси ташаббуси билан ёш авлод ўртасида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга қаратилган маданий тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда.

Жумладан, яқинда Шайхонтоҳур туманидаги 102- сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда Ренессанс таълим университети талабалари учун Тошкент шаҳар ИИББ “Шон-шараф” музейига экскурсия ташкил этилди. Улар Тошкент шаҳар ички ишлар органлари босиб ўтган йўлдан ҳикоя қилувчи кўргазмаларни қизиқиш билан тамоша қилишди. Ёшларда турли вақтларда жиноятчилардан олиб қўйилган совуқ қурол ва ўқотар қуроллар намуналари акс эттирилган стенд алоҳида қизиқиш уйғотди.

Ёш авлод учун музейга саёҳат кўнгилочар сайр қилишдан кўра кўпроқ аҳамиятга эга. Бу юрт тарихи билан танишиш, бўлаётган ўзгаришларга дахлдор бўлишга интилиш, ватанпарварлик туйғусини тарбиялашдир.

Барча янгиликлар

Text to speech