24 Август 2024 йил 756

Безорилик содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 23 август куни Чилонзор туманидаги “Олтин маркази” олдида 1984 йилда туғилган А.Ш. Malibu русумли автомашинада автотураргоҳга кирмоқчи бўлган. Бироқ автотураргоҳ назорати ходимлари автотураргоҳда жой йўқлигини маълум қилишган ва автомашинада келган фуқаролар ҳамда назорат бўлими ходимлари ўртасида оғзаки тортишув бошланган.


Шундан сўнг А.Ш. ўзининг танишлари 1986 йилда туғилган С.Ш., 1982 йилда туғилган Р.Н., 1979 йилда туғилган М.Ш., 1989 йилда туғилган С.М.ларни чақирган ва улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан автотураргоҳ олдида жанжал кўтаришган. “Олтин маркази” да қоровул бўлиб ишловчи 1986 йилда туғилган Ғ.И. ва 1981 йилда туғилган А.К.ларни урган вақтида, марказ назорат бўлими ходими 1995 йилда туғилган Ж.И. уларнинг безорилик ҳаракатига чек қўйиш мақсадида ажратмоқчи бўлган. Натижада ушбу шахслар ўз фуқаролик бурчини бажараётган Ж.И.ни уриб тан жароҳати етказишган.


Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech