2 Август 2024 йил 1771

Бепарволикдан фойдаланиб...

Жорий йилнинг 29 июль куни Сергели тумани ИИО ФМБ  навбатчилик қисмига автомашина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушди. 28 ёшли  Маtiz автомашинаси эгаси С.Суҳроб  автомашина эшикларини қулфламай, устига-устак калитни  ўт олдиргичда қолдириб кетиши оқибатида, номаълум кимса унинг машинасини олиб қочганлиги маълум бўлди.  Мазкур ҳолат бўйича  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  267-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноят учун беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 39 ёшли К.Ҳабибулла аниқланиб, ушланган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Автомашиналарингиз эшиклари, ойналарини очиқ, калитларни ўт олдиргичда қолдирманг! Эҳтиёт чораларини кўринг ва огоҳ бўлинг!


Барча янгиликлар

Text to speech