31 Октябр 2024 йил 916

Бектемир туманида жиноят муҳокамаси ўтказилди

Бектемир туманида содир этилган талончилик жинояти жамоатчилик вакиллари ўртасида муҳокама қилинди. Унда Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи подполковник Баходир Анваров, туман ИИО ФМБ раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этди.

Муҳокама йиғилишида жорий йилнинг 26 октябрь куни тахминан соат 14.30 ларда Нурафшон маҳалласида содир этилган талончилик жиноятининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари таҳлил қилинди. Йиғилиш давомида туман ИИО ФМБ ходимлари бу каби жиноятларнинг олдини олишда “хонадонбой”, “фуқаробай” усулда иш олиб боришни кучайтириш кераклиги, кўча ва бошқа жамоат жойларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳар бир ҳолатга эътиборли бўлиши лозимлиги, фуқаролар ҳам бу каби ҳолатларга гувоҳ бўлганда зудлик билан ИИОга хабар бериши кераклиги таъкидланди. Ҳар қандай содир этилган жиноий қилмиш жазосиз қолмаслиги алоҳида таъкидланди. Келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.Сўзга чиққан маҳалла фаоллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида сўз юритилди.


Барча янгиликлар

Text to speech