13 Сентябр 2024 йил 787

Бардавом анъаналар

        Илк меҳнат фаолиятига киришган ҳар бир ёш учун  ўз касбига меҳр қўйиш, унинг сир-асрорларини ўрганиш, мослашув ва кўникмалар ҳосил қилишида устоз ва мураббийларнинг ўрни  беқиёс. Шу боис ҳар бир соҳада бўлганидек, ички ишлар органларида ҳам устоз-шогирд анъанаси изчил давом этиб келмоқда. Жорий йилнинг 12 сентябрь куни ИИВнинг 1-сонли Тошкент Академик лицейида бўлиб ўтган тадбир ана шу мавзуга бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кафедра мудири, юридик фанлар доктори, профессор, истеъфодаги полковник Сорахон Аҳмедова ва Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Идалия Миниханова ҳамда академик лицей ўқувчи қизлари иштирокида “Касбим-фахрим” мавзусига бағишланган “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.


    Тадбирда сўз олган устозлар бугунги кунда ички ишлар органлари тизимида ходимларнинг тўлақонли хизмат олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан, устоз-шогирд анъанасининг давом эттирилаётгани ҳар бир ёш ходим учун фойдали эканлигини таъкидладилар. Унинг қанчалик самарали эканлигини ўз ҳаётий тажрибалари, устозларидан илк бора хизматнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганганликлари, қолаверса  шу касбга меҳр қўйиб, узоқ йиллар сидқидилдан хизмат қилиб  келаётганлигига урғу беришди. Шунингдек, бугунги кунда ўзлари устоз бўлиб кўплаб шогирдлар етиштираётганликларини мамнуният билан қайд этишди. Учрашув сўнгида соҳа фахрийларининг бой ҳаётий ва иш тажрибаси ёш авлод учун ҳамиша ҳаёт мактаби ва хизмат машаққатларини енгиб ўтишда чинакам ибрат бўлиши  таъкидланди.

Барча янгиликлар

Text to speech