7 Март 2024 йил 671

Азиз ва мўътабар аёллар, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан Сизларни нафосат ва гўзаллик байрами 8 март – “Халқаро хотин-қизлар” куни билан чин қалбдан табриклайман!

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келмоқда. Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ҳамда мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Сизнинг ҳаётингиз қувончга, меҳру муҳаббатга, бахтга тўла бўлсин. Зеро аёли бахтли бўлган юртнинг ҳар бир фарзанди бахтлидир.

Сизларни бугунги айём билан яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу барака, орзуларингиз рўёбга ошишини тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан,

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech