9 Октябр 2024 йил 1011

Яшнобод тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан спортнинг армрестлинг тури бўйича мусобақа ўтказилди

Куни кеча Яшнобод тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан, “Армрестлинг” федерацияси ҳамкорлигида туманда уюшмаган ёшлар, ҳарбийлар ўртасида спортнинг армрестлинг тури бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Спорт тадбирини ўтказишдан мақсад ёшларимизни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишдан иборат.

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси, Ички ишлар идоралари ходимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси вакилларидан таркиб топган жамоалар иштирок этди.

Мусобақа натижаларига кўра, жамоалар бўйича 1-ўринни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси жамоаси, 2-ўринни Ички ишлар идоралари ходимлари жамоаси, 3-ўринни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси жамоаси эгаллади.

Бундан ташқари ҳаваскор йигит ва қизлар ҳамда “Армрестлинг” федерацияси спортчилари ўртасида ҳам мусобақа ўтказилди.

Спорт тадбирида жами 165 нафар ёшлар фаол иштирок этди, ғолиб вa совриндорлар диплом вa қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Барча янгиликлар

Text to speech