8 Июн 2024 йил 1341

Ҳамкорлик ришталари

Куни кеча Хитой Халқ Республикаси Гонконг полиция бошлиғи ўринбосари Чэнь Цзюньшень бошчилигидаги делегация Республикамизга ташриф буюриб, ички ишлар органлари фаолияти билан яқинлан танишди. Ташриф чоғида делегация аъзолари Тошкент шаҳар ИИББ да ҳам бўлишди.


Делегацияга Бош бошқарма ташкилий бошқарма Ягона тезкор бошқарув маркази фаолияти, мавжуд куч–воситалар, махсус техникалар ва уларнинг имкониятлари намойиш этилиб, ўзаро тажриба алмашилди.


Шунингдек, ташриф давомида меҳмонлар Бош бошқарма Ахборот мултимедиа марказида, ички ишлар идораларининг тарихини акс эттирувчи “Шон-шараф музейи”, Ахборот-ресурс маркази кутубхонаси, Бош бошқарма соҳавий хизматлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, фикр алмашишди.


Ташриф якунида меҳмонларга ўзаро тажриба алмашиш, кейинги ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди. Учрашув ҳар икки томонда илиқ таассуротлар қолдирди.


Шундан сўнг меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, Ўзбекистон тарихи ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech