29 Апрел 2024 йил 1795

Шайхонтоҳур туманида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ раҳбарияти ташаббуси билан бошқармада уч авлод учрашуви ўтказилди. Тадбирда бошқарманинг фахрийлар ташкилотининг аъзолари, кўп йиллардан бери хизмат қилаётган тажрибали ходимлар ҳамда ёш ҳуқуқтартибот посбонлари иштирок этди.

Фахрийлар мустақил Ўзбекистон ички ишлар органларининг ташкил топган йиллари, бугунги кунда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, улар ёш ходимларнинг анъаналарни муносиб давом эттириши, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишда профессионаллик ва масъулият кўрсатиши бўйича кўрсатмалар беришди.

Тадбир охирида барча иштирокчилар эсдаликка расмга тушишди.

Барча янгиликлар

Text to speech